Коронавирус кучаймоқда: Вакцина қачон тайёр бўлади? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus - BBC News O'zbek (2024)

Коронавирус кучаймоқда: Вакцина қачон тайёр бўлади? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus - BBC News O'zbek (1)

Сурат манбаси, GettyImages/JEFF PACHOUD

Коронавирус кучаймоқда: Вакцина қачон тайёр бўлади? - Ҳалокатли коронавирус дунё бўйлаб хуруж қиларкан, ҳамманинг диққат-эътибори ҳозир айни шу саволга қаратилган.

Коронавирус масжидда юқиши мумкинми, жамоат намозлари хавфлими?:

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 1

Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 1

Бу савол сизни ҳам қизиқтираётган бўлиши тайин.

Шундай экан, коронавирусга қарши вакцина қачон тайёр бўлади?

Ўтказиб юборинг YouTube пост , 2

Google YouTube контентига рухсат бериш

Айни мақолада Google YouTube томонидан тақдим қилинган контент мавжуд. Биз бу контент юкланмасидан аввал сизнинг розилигингизни сўраймиз, чунки улар куки ва бошқа технологиялардан фойдаланган бўлиши мумкин. Сиз Google YouTube ҳаволасида кукиларга доир ва шахсий маълумотларга оид қоидалар ҳақида аввал ўқиб, кейин қабул қилишга рози бўлишингиз мумкин. Кўриш учун “қабул қилиш ва давом этиш”ни танланг.

Огоҳлантириш:Учинчи манба материалида реклама бўлиши мумкин

Охири YouTube пост, 2

Янги вакцинани топиш, тайёрлаш жараёни ҳозир қайси босқичда?

Ҳалокатли янги коронавирус ўтган йил охирида илк бор Хитойда аниқланган.

Ўтган икки ой ичида олимлар бир қанча вакцина яратишга муваффақ бўлишган.

Уларни аллақачон ҳайвонларда синаб кўришни ҳам бошлашган.

Агар, улардан бирортаси иш берса, қанчалик тез имконли бўлади?

Энг эртаси билан келаси йил ўрталарида, дейишмоқда олимлар...

Нега дейсизми, бунинг бир қанча сабаби бор:

Биринчидан, янги вакциналар ҳали-ҳануз ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.

Инсонларга эса, тажриба мақсадида фақат шу йил охирига бориб қўллаб кўрилиши мумкин.

Ҳатто, ўша пайтга бориб, янги вакцина иш берган тақдирда ҳам, у бирданига имконли бўлмайди.

Чунки янги вакцинани оммавий тарзда ишлаб чиқариш осон иш эмас.

Биринчидан, буларнинг барчаси мисли кўрилмаган вақт оралиғида қилинмоқда.

Иккинчидан, ишлар янгича ёндашув ёрдамида амалга оширилмоқда.

Шу боис, ҳамма нарсанинг силлиқ кечишига кафолат йўқ.

Чунки инсонлар орасида тўрт хил коронавирус айланиб юрибди.

Бу вируслар одамларда одатий гриппни чақиради ва бизда уларга қарши вакцина ҳалича йўқ.

Янги вакцина тайёр бўлса, ҳаммани бирдек ҳимоя қиладими?

Янги вакцина каттаю кичикка бирдек ёрдам беради.

Фақат кексаларда таъсири бироз кучсизроқ бўлиши мумкин.

Лекин, шунда ҳам, бу вакцинага боғлиқ эмас.

Одам қанча кексайса, унинг иммунитети ҳам шунча заифлашади, вакцина тўлиғича таъсир қилмайди.

Бунга гриппга қарши йиллик вакциналарнинг ўзи бир мисол бўла олади.

Янги вакцинанинг қандайдир салбий оқибатлари бўлиши мумкинми?

Барча дори-дармонлар, ҳатто, оддий парацетамолнинг ҳам салбий таъсирлари бор.

Шу боис ҳам, тиббий синовларсиз янги вакцинанинг бу каби оқибатларини аниқлаш имконсиз бир иш.

Янги вакцинагача бунинг бошқа давоси борми?

Вакциналар инфекцияларга қарши курашади, тўғрими?...

Шундай экан, жорий пайтда ҳар қандай вирусга қарши курашнинг муқобил йўли тозалик - шахсий гигиенага риоя қилишдир.

Агар, коронавирусга чалинган бўлсангиз, шуни билингки, у кўпчиликда анчайин енгил ўтади.

Тиббий синовлар жараёнида антивирал таъсирга эга дори-дармонлар ҳам синаб кўрилмоқда.

Аммо улардан қай бир коронавирусга қарши иш бериши ҳақида аниқ бир гап айтиш қийин.

Коронавирус, Ўзбекистон: Жанубий Корея билан ҳаво қатновини тўхтатиш масаласи муҳокама қилинмоқда - O'zbekiston

Коронавирус аломатлари оддий гриппдан қандай фарқланади? Видео Хитой, Ўзбекистон O`zbekiston

Коронавирус: Саудия Макка шаҳрини ёпди, вирус Хитойдан ташқарида тезроқ тарқамоқда - Dunyo, O'zbekiston

Коронавирус - Ислом ва тиббиёт тўқнашмоқдами? Дунё, Хитой, мусулмонлар, Эрон, O`zbekiston

Коронавирус кучаймоқда: Вакцина қачон тайёр бўлади? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus - BBC News O'zbek (2)

Коронавирус билан боғлиқ сўнгги янгиликлар:

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг айтишича, коронавирус эпидемияси "ҳал қилувчи паллага кирган" ва пандемия эҳтимолини пайдо қилган.

Сўнгги маълумотларга кўра, дунё бўйлаб коронавирусни юқтирганлар сони 80 минг кишидан ортиб кетган.

Улардан 2800 га яқини оламдан кўз юмган. Қурбонлардан аксарияти Хитойнинг коронавирус ўчоғи бўлган Ҳубей вилоятига тўғри келади.

Ҳиссадорлар ва сармоячилар аллақачон хавотирда.

Улар коронавирус жаҳон иқтисодига зарба бериши мумкинлигидан қўрқувда.

Бу каби кайфият дунёнинг йирик ҳиссалар бозоридаги олди-сотдиларга ҳам жиддий таъсир қилган.

Ҳиссалар қиймати, олтинчи кундирки, пастга шўнғишда давом этган.

Коронавирус кучаймоқда: Вакцина қачон тайёр бўлади? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus - BBC News O'zbek (3)

Сурат манбаси, EPA

Коронавирус ўчоғи бўлган Хитойда кеча, пайшанба куни яна 29 киши вафот этган.

Яна 433 та одамда бу ҳалокатли вирус аниқланган.

Вирусни юқтирганлар сони бўйича Жанубий Корея Хитойдан кейин иккинчи давлат бўлиб турибди.

Бу ерда вирусга чалинганлар сони аллақачон 1700 дан ортиб кетган.

Яқин Шарқдаги коронавирус билан боғлиқ энг ёмон ҳолат Эронда кузатилмоқда.

У ерда Эрон Соғлиқни сақлаш вазири муовини, бир депутатдан ташқари, яна мамлакат президентининг Хотин-қизлар ва оила масалалари бўйича муовини ҳам коронавирусни юқтиргани маълум бўлган.

Бу каби ҳолат дунёнинг бошқа бирор бир давлатида кузатилмагани билан ҳам кўпчиликнинг диққатини ўзига тортган.

Расмий маълумотларга таянилса, Эронда шу пайтгача 245 киши вирусга чалинган.

Шундан 26 нафари ҳаётдан кўз юмган.

Таъкидлаш жоиз, Эрон, ҳатто расмий рақамларда ҳам, жаҳондаги ўлим нисбати энг юқори давлат бўлиб турибди.

Маҳаллий кузатувчилар эса, Эрондаги вазият масъуллар айтганидан кўра жиддий эканини тахмин этишади.

Худди шу манзарада Беларусь Россиядан кейин коронавирус қайд этилган иккинчи собиқ Шўро давлатига айланган.

Хабарларга кўра, вирус айнан Эрондан қайтган талабада аниқланган.

Шу соатларда коронавирусдан илк британиялик вафот этгани ҳам хабар берилмоқда.

Маълум бўлишича, у Японияда ҳаётдан кўз юмган.

Коронавирус кучаймоқда: Вакцина қачон тайёр бўлади? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus - BBC News O'zbek (4)

Сурат манбаси, Getty Images

Ҳали бирорта ҳам коронавирус ҳолати аниқланмаган эса-да, Саудия Арабистони кескин чораларга қўл урган.

Кеча, пайшанба куни расман "Умра виза"си беришни вақтинчалик тўхтатиб қўйган.

Коронавирус тарқалган давлатлардан сайёҳларнинг келишига ҳам чеклов киритган.

Буларнинг барчаси мусулмонлар учун муқаддас Ҳаж зиёратига икки ойча қолган бир пайтга тўғри келган.

Мавжуд вазиятнинг Ҳаж зиёратига қанчалик таъсир қилиш-қилмаслиги ҳалича маълум эмас.

Агар, расмий маълумотларга ишонилса, шу пайтгача бирор бир Марказий Осиё давлатида ҳам коронавирус ҳалича аниқланмаган.

"Ўзбекистон Ҳаво йўллари" ширкатининг расман хабар беришича эса, 25 та давлат -шуларнинг ичида Ўзбекистондан ҳам келган турист ва зиёратчиларининг Саудия Арабистонига кириб келиши вақтинчалик маън этилгани сабабли 27 февралдан бошлаб Тошкентдан Жидда ва Мадинага бўлган барча қатновлари вақтинчалик тўхтатиб қўйган.

Бундай қарор қабул қилинганлиги эса, Саудия ҳукумати томонидан COVID -19 коронавируси тарқалишининг хавфини олдини олиш зарурлиги билан тушунтирилмоқда, деб айтган ширкат.

Шу билан бирга, авиакомпания қисқа вақтнинг ичида фақатгина Ўзбекистон фуқароларини Саудия Арабистонидан қайтиб келишлари учун бир неча қатновлар амалга оширилиши ҳақида хабар берган.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: https://t.me/bbcuzbek

Коронавирус кучаймоқда: Вакцина қачон тайёр бўлади? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus - BBC News O'zbek (2024)

References

Top Articles
Latest Posts
Recommended Articles
Article information

Author: Allyn Kozey

Last Updated:

Views: 6619

Rating: 4.2 / 5 (63 voted)

Reviews: 86% of readers found this page helpful

Author information

Name: Allyn Kozey

Birthday: 1993-12-21

Address: Suite 454 40343 Larson Union, Port Melia, TX 16164

Phone: +2456904400762

Job: Investor Administrator

Hobby: Sketching, Puzzles, Pet, Mountaineering, Skydiving, Dowsing, Sports

Introduction: My name is Allyn Kozey, I am a outstanding, colorful, adventurous, encouraging, zealous, tender, helpful person who loves writing and wants to share my knowledge and understanding with you.